Ушбу китоб қисқача суратда мусулмон киши ҳаётида муҳтож бўладиган Қуръон, тафсир, фиқҳий ва эътиқодий масалалар, фазоили аъмол ва бошқа мавзуларни ўз ичга олган бўлиб китоб икки қисмдан иборат: Биринчи: Қуръони каримнинг охирги уч пораси Муҳаммад Ашқарнинг "Зубдатут Тафсир" тафсири билан бирга. Иккинчи: Муслулмонга ҳаётида муҳим бўлган масалалар баёни. Тажвид, эътиқод бобида 62 савол, тавҳид масаласида эркин баҳслашув, ислом аҳкомлари (калимаи шаҳодат, таҳорат, намоз, закот, ҳаж) умумий фоидалар, руқя, дуо, азкор, 100 фазилат ва 70 манҳийёт, таҳорат одоби ва намозни суратлар ёрдамида ўргатиш.
Author: Бир гуруҳ олимлар
Publisher: http://www.tafseer.info
Бу китоб тавҳид мавзусида бўлиб, уни мухтасар шаклда ва иборалари енгил бўлишига ҳаракат қилдим. Уни буюк алломалар, хусусан шайхулислом Ибн Таймия, аллома Ибнул Қоййим, Муҳаммад ибн Тамимий ва унинг шогирдлари бўлмиш муборак даъват имомлари китобларидан иқтибос қилдим.
Author: Солиҳ ибн Ал-Фавзон Ал-Фавзон
Publisher: http://www.islamnuri.com
Ушбу китобча бутун дунё мусулмонлари хонадонларидан жой олган машҳур "Ҳиснулмуслим - Мусулмоннинг қўрғони" китобчасига изоҳли равишда қилинган таржимадур. Унда дуоларнинг маъносини таржима қилишлик билан бирга уларга олимларнинг сўзларидан фойдаланиб янада ёруғлик киритилади.
Author: Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Қаҳтоний
Reveiwers: Али Умар Андижоний
Translators: Абдуллоҳ Шариф
Қўлингиздаги ушбу китобча шайхимиз профессор, ақида фанлари доктори шайх Абдурраззоқ бин Абдулмуҳсин ал-ъАббад, Ал-Бадр қаламига мансубдир. Муаллиф ушбу китобчада, Роҳман Зотнинг меҳмонлари, азиз ҳожиларга улуғ ҳаж ибодатидаги ақидавий сабоқлардан муҳим бир дастасини тақдим этадилар.
Author: Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин Ал Аббад Ал Бадр
Reveiwers: Шамсуддин Дарғомий
Translators: Абдулқайюм Абдулғаффорхон
Ушбу китоб қалб ҳақида сўз юритиб уни уч -ўлик, касал ва соғлом- қисмга тақсимлайди ва уларни аҳволларини баён қилиб беради.
Author: Одил Нажмиддин
Reveiwers: Шамсуддин Дарғомий
Publisher: http://www.islamnuri.com
Кўпчилик мусулмонлар ҳаж ибодати аҳкомларини билишлик билан гина кифояланиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаждаги аҳволлари ва шахсий намуналарини билмайди. Ушбу китоб Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаж ибодати асносидаги иймоний ва тааббудий ҳамда инсонларга ва оилаларига бўлган ўзаро муомалалари қандай бўлганлиги ҳақида сўз юритади.
Author: Файсал ибн Али Ал Баъданий
Translators: Шамсуддин Ҳакимзода